Бу йил Атирау вилоятига Ўзбекистондан 218 этник қозоқ кўчиб келган

1 декабрга қадар Атирау вилоятига хорижий давлатлардан 212 оила кўчиб келган. Қозоғистонга доимий яшаш учун келган оилалардаги 272 этник қозоқ “Ватандош” мақомига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Фото: gov.kz

Атирау вилояти бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятга кўчиб келган ватандошлар учун вақтинчалик жойлаштириш маркази фаолият кўрсатмоқда.

“Ватандошларнинг аксарияти – 171 оилада 218 нафар киши Ўзбекистон Республикасидан келган. Россия Федерациясидан 35 оила (44 киши), Хитой Халқ Республикасидан 1 оила (1 киши), Туркманистон Республикасидан 3 оила (7 киши) ва Мўғулистон Республикасидан 2 оила (2 киши) кўчиб келди”, – дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Атирау вилоятига кўчиб келган 311 этник қозоқ ватандош мақомини олган.