«2023 йилнинг биринчи ярмида мамлакатдаги жойлаштириш объектлари сайёҳларга 98 миллиард тенгега хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга кўпдир. Ўтган йил январь-июнь ойлари оралиғида мамлакатдаги жойлаштириш объектлари сайёҳларга 67 миллиард тенгелик хизмат кўрсатди. Агар пандемиядан олдинги давр билан солиштирадиган бўлсак, бу кўрсаткичнинг ўсиши деярли 2 баробарга тенг. Йилнинг биринчи ярмида жойлаштириш воситаларидан фойдаланган сайёҳлар сони 3,1 миллион кишига етди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 6 ойидагига нисбатан 400 минг сайёҳга кўпдир. Пандемиягача бўлган даражадан эса 1 миллион кишига кўп», - деди Ақмарал Менлибек Туризм ва спорт вазирлигининг Telegram-каналида.
Муаллиф: Марлан Жиембай