ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ ишчининг иш ҳақи ўртача 12 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Тўлеген Оспанқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларининг иш ҳақини ошириш юзасидан иш берувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада ўтган йили 2,5 минг иш берувчи 2 миллиондан ортиқ ишчининг иш ҳақини 5 фоиздан 50 фоизгача оширди. Жорий йил бошидан буён 1 700 иш берувчи 1 миллиондан ортиқ ишчининг иш ҳақини ўртача 12 фоизга оширди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда», – деди Тўлеген Оспанқулов.
Муаллиф: Алихан Асқар
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.