Гилам 1680 квадрат метр майдонни эгаллайди (70х24 метр) ва георгин гулларидан тайёрланган.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, 500 000 дан зиёд гуллар ишлатилган.
Бу йилги тадбир 13-16 август кунлари бўлиб ўтади ва Бельгия ва Япония ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 160 йиллигига бағишланади.Шунинг учун "2026 йилги гилам"нинг дизайни Кацусики Хокусаянинг "Канагавадан оқиб ўтаётган буюк тўлқин" расмининг замонавий талқини шаклида яратилган. Лойиҳа япониялик рассом Хиро Сугияма ва унинг жамоаси томонидан ишлаб чиқилган.
Гиламни тахминан 120 нафар кўнгилли тўшади. Энди кўргазмани майдондан бепул томоша қилиш мумкин. Шаҳар маъмуриятининг балкони гулли гилам рақсини томоша қилиш учун очиқ.
Брюссель гулли гилам кўргазмаси 1971 йилдан бери ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Бу Европадаги энг машҳур тадбирлардан бири. Гранд Плаc ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги халқаро гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кирди.