2-чи (“Элизабет” ва “Симонис” станциялари ўртасидаги) ва 6-чи (“Элизабет” ва «Руа Бодуэн» станциялари ўртасидаги) линиялардаги барча поездлар эрталаб соат 6:00 дан кейин тўхтатилди. Брюссель жамоат транспорти оператори STIB маҳаллий матбуотга метро туннелидаги ҳодиса туфайли қатновлар тўхтатилганини тасдиқлади.
Федерал полиция туннелда жасад топилгани сабабли ҳаракат тўхтатилганини тасдиқлади.
Бундан ташқари, бошқа «Botanique» бекатида метро вагонида техник носозлик юз берди.
Porte de Namur метро бекатига кириш йўллари лента билан тўсиб қўйилган ва воқеа жойида бир неча полиция машинаси бўлган. Фавқулодда хизматлар ўлим билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш учун етиб борган.