Бронза медали совриндорига ярим миллион тенгенинг сертификати топширилди

Фото:
QOSTANAY. Kazinform – Бокс бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган қостанайлик спортчи Надежда Рябец вилоят ҳокимлигида табрикланиб, ярим миллион тенгенинг сертификати билан тақдирланди, деб хабар беради Казинформ мухбири.

16-26 март кунлари Нью-Деҳлида (Ҳиндистон) ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Надежда 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Спортчи тўртта жанг ўтказди, шулардан учтасида Seon Sujin (Жанубий Корея), Мария Моронита Эрнандес (Доминикан Республикаси), Ивануся Гомес Морейря (Кабо-Верде) спортчиларидан устун келди.

Надежда Рябец Қозоғистон Республикасининг кўп карра чемпиони, бокс бўйича 2015 йилда Тайванда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2018 йилда Бангкок (Таиланд)да ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чемпиони, 2018 йил Буэнос-Айрес (Аргентина)да бўлиб ўтган III ўсмирлар Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори. Токио 2021 ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Муаллиф: Жанна Мусабаева