ASTANA. Kazinform – Бугун Буюк Британияда кучли қор ёғди, ҳаво ҳарорати -4°С гача тушиб кетди, бу эса автомобиль ва темир йўлларда тартибсизликни келтириб чиқарди. Метеорология бюроси бир кун аввал қор, яхвонлик ва совуқ ҳақида бир қанча огоҳлантиришлар берган бўлса-да, британияликлар бундай оғир об-ҳаво шароитларига тайёр эмас эдилар, деб ёзади Grani сайти Daily Express нашрига таяниб.
Буюк Британиянинг айрим қисмларида, жумладан Йоркшир, Уэльс, Шимолий Ирландия ва Шотландияда қор ёғди. Ноқулай об-ҳаво туфайли миллий автомагистралларда сариқ хавфли даража эълон қилинди. Қорнинг қалинлиги 15 см га етгани боис аёз кучайиб, йўл ҳаракати қийинлашмоқда.
Британияда ёмон об-ҳаво туфайли 200 та мактаб ёпилди. Синоптиклар ҳаво ҳарорати ҳафта охиригача меъёрдан паст бўлишини башорат қилишди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы