Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг 2023 йил июнь ойида етказиладиган нефть фьючерслари нархи 7 мартдан бери биринчи марта 85 доллардан ошди.
Буни душанба кунги савдо маълумотларида кўриш мумкин.
Соат 04:23га келиб Brent нефтининг бир баррели 85,45 долларга етди (ўсиш – 6,96%).
Бундан ташқари, 2023 йил май ойида етказиб бериладиган WTI нефть фьючерслари 7,15 фоизга ошиб, бир баррели учун 81,08 долларни ташкил этди.
2 апрель куни бир қатор ОПЕК+ давлатлари, жумладан Қозоғистон ҳам кутилмаганда май ойидан йил охиригача нефть қазиб олишни қисқартиришини эълон қилди.
Умумий қисқариш кунига 1,65 миллион баррель атрофида бўлиши мумкин.
Фото: Егор Алеев/ТАSS