Москва вақти билан соат 20:40 ҳолатига кўра, Brent фьючерслари бир баррел учун 112,85 доллар (-11,82%)ни ташкил қилди. Москва вақти билан соат 20:50 га келиб Brent нефти нархи секинлашди ва бир баррел учун 113,09 доллардан (-11,63%) сотилди.
WТI нефтининг нархи, Москва вақти билан 20:52 га кўра, 10,4 фоизга пасайиб, бир баррел учун 110,8 долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Brent нефтининг нархи 2012 йил мартидан бери илк бор баррелига 128 доллардан ошди. Москва вақти билан 03:21 да савдо майдончаси маълумотларига кўра, Лондоннинг ICЕ биржасида 2022 йил май ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефт учун фьючерс шартномасининг нархи 9,03 фоизга ошиб, бир баррел учун 128,78 долларни ташкил қилмоқда.