Миллий фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, ҳодиса самолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб содир бўлган. Самолёт аввал бинонинг мўрига, кейин уйга, ниҳоят мебель дўконига тўқнашган.
Риу-Гранди-ду-Сул штати фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, камида 17 киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти авария натижасида келиб чиққан ёнғин тутунидан нафас олиши сабабли касалхонага ётқизилган.
Риу Гранди-ду-Сул губернатори Эдуардо Лейте самолёт бортидаги барча 10 киши ҳалок бўлганини айтди.
Штат фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган.
Расмийлар фожиа сабабларини текширишда давом этмоқда.
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Бразилияда бортида 62 киши бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учраган эди.