BRASILIA. Kazinform – Бразилия жанубидаги Блуменау шаҳрида болта билан қуролланган эркак болалар боғчасига болта билан ҳужум қилиши оқибатида тўрт нафар бола ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди, дея хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.
Ҳужум пайтида боғчада 40 га яқин бола бўлган. Ярадорлар олиб кетилган маҳаллий шифохона маълумотларига кўра, уларнинг барчаси уч ёшгача бўлган болалардир.
Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи боғча панжарасидан сакраб ўтиб, қуроли билан беихтиёр зарба бера бошлаган. Ҳужумдан сўнг номаълум шахс полицияга таслим бўлган.
Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Сильва ҳужумни даҳшатли ҳаракат деб атади.
Блуменау шаҳри жойлашган Санта-Катарина штати губернатори Жоржинью Мелу уч кунлик мотам эълон қилди. Бугун штатдаги барча мактабларда дарслар бекор қилинди.
Фото: REUTERS
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы