“Кучли ёмғир ва шамол, дўл ва чақмоқ туфайли 1,1 миллионга яқин истеъмолчи электр энергиясиз қолди”, - дейилади хабарда.
Штат ҳукумати маълумотларига кўра, Порту-Алегридаги Кашуэйринья муниципалитетида устига бино томи қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Айрим муниципалитетларда сўнгги суткада 100 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғди, шамолнинг тезлиги соатига 100 километрдан ошди. Давлат фуқаро мудофааси хизмати маълумотларига кўра, 4840 киши жабрланган, 12 киши жароҳатланган, 48 киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Ҳозиргача Риу-Гранди-ду-Сулдаги 39 та муниципалитет вайроналар ёки бошқа ҳодисалар ҳақида хабар берган.
Қутқарувчилар минтақада яна ёмғир ва бўрон бўлишидан огоҳлантирган.