«Биз тергов вариантларини эътиборсиз қолдирмаймиз. Бизда иккита асосий йўналиш бор. Қидирув тўхтамади. Жиноят содир этилган бўлиши мумкин», - деди Амазонас штати полицияси бошлиғи Александр Эдуардо Фонтес.
Шу кунгача 6 нафар фуқаро полицияга мурожаат қилган.
Маҳаллий халқлар ишлари бўйича агентлик вакили Марсело Ксавьенинг айтишича, Вале-ду-Жавари ҳудуди Португалиянинг иккита ҳудудига тенг ва бу ҳудуд унчалик меҳмондўст эмас.
«Маҳаллий аҳоли яшайдиган ҳудудга хавфсизлик хизматига расман хабар бермасдан икки кишининг кириши қийинчилик туғдирмоқда», - деди у.
Одамлар Дом Филипс ва Бруно Пререйрни охирги марта қайиқда саёҳат қилганини кўришди. Уларга эргашган эркак соқчилар томонидан ушланиб, кейинроқ қўйиб юборилган.