Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Португалияга бориб келган сайёҳда маймун чечаги касаллиги аниқланган. 20 май куни инфекция белгилари, жумладан, титроқ, танадаги оғриқлар ва тошма бор эди. Бемор назоратга олинди.
Греция соғлиқни сақлаш агентлиги маълумотларига кўра, бу мамлакатда Португалияга ташриф буюрган саёҳатчида камдан-кам ҳолларда вирус тасдиқланган. Бемор касалхонада, унинг саломатлиги барқарор деб баҳоланмоқда.