Старт космодромнинг №31 комплексидан муваффақиятли амалга оширилди.
«Прогресс-МС-13» ракетасини учиришга тайёрлаш ва учириш жараёни тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинди.
Учиш циклограммасига биноан, космик кема уч суткадан кейин, 2019 йил 9 декабрида Халқаро космик станциясига бориб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача космик юк кемаси Халқаро космик станцияга ёқилғи, кислород, илмий тажрибаларга мўлжалланган асбоб-ускуналар, тиббий воситалар, озиқ-овқат ва сув, экипаж аъзоларига хат-хабар етказиб беришини хабар қилгандик.
Муаллиф: Сара Қабиқизи