ASTANA. Kazinform — ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида давлат органларига сув тошқинларига тайёргарликни кучайтириш бўйича топшириқ берди.
“Сув тошқин даври бошланишига оз вақт қолмади. Ҳокимлар бу масалани алоҳида назоратга олишлари керак. Фавқулодда вазиятлардан одамларни хабардор қилувчи барча тизимларнинг барқарор ишлашини таъминлайлик”, - деди у.
Ҳукумат раҳбари ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида тушунтириш ишларини кучайтириш муҳимлигини ҳам таъкидлади.
“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сув тошқинларига тўлиқ тайёр бўлиши керак. Шунингдек, марказий ва маҳаллий давлат органлари фаолиятини йўлга қўйсин”, - деди Олжас Бектенов.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.