«Сўнгги йилларда фанга оид қонун ҳужжатларига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Фанни ривожлантириш концепцияси бутун илмий жамоатчилик билан биргаликда амалга оширилади. Шу билан бирга, бугунги кунда жамият илмий-техникавий соҳадан реал ўзгаришларни, илмий янгиликларни реал иқтисодиётда қўллашни кутмоқда.
Бинобарин, илмий изланишлар натижаларини ошириш, унинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшаётган ҳиссасини ошириш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш зарур», — деди Ҳукумат раҳбари.
Шунингдек, илмий ишлар натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик, илмий ташкилотлар, корхоналар ҳамкорлиги механизмларини яратиш зарурлигини таъкидлади.
«Энг истиқболли илмий йўналишлар бўйича тажриба-конструкторлик ишлари улушини ошириш зарур.
Улар орасида ядро ва водород энергетикаси, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, биотехнология, биохавфсизлик, неврология каби соҳаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин», — деди Бош вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай