«Тўққиз ойда маҳаллий таркибнинг ўсиш динамикаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,4 фоизни ташкил этди», - деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.
Унга кўра, оддий буюмлар иқтисодиётининг 7 тармоғи, жумладан, машинасозлик, фармацевтика, енгил, мебел, кимё ва озиқ-овқат саноатида маҳаллий таркиб бўйича режалаштирилган кўрсаткичларга эришилди.
«Шу билан бирга, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 77,3 фоиз кўрсаткичга ҳали эришилганича йўқ. Бизда яна 1,5 ой бор. Бу соҳа бозорда жуда катта салоҳият ва талабга эга», - дея хулоса қилди А.Мамин.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев