Транспорт департаменти раҳбари Карлос Эспиносанинг сўзларига кўра, ЙТҲда 18 киши ҳалок бўлган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ишламоқда.
Мамлакат пойтахти Сукрега йўл олган автобус 150 метр баландликдан қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа содир бўлишига ҳайдовчининг хатоси сабаб бўлган.
Ярадорлар касалхоналарга етказилган. Қурбонлар сони ортиши мумкин.