Болаларнинг ёзги таътилини яхши ташкил этган ҳудудлар номланди

ASTANA. Kazinform – Бу ёзда 11 135 та дам олиш марказлари фаолият юритади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим-маориф вазири Жулдиз Сулейменова маълум қилди.

Фото: Жетісу облысы білім басқармасынан

“Бу ёзда жами 11 135 та дам олиш марказлари фаолият юритади ва 3 миллион 200 минг бола дам олиш ва ривожланиш тадбирлари билан қамраб олинади. Улардан 44 мингдан ортиғи йил давомида фаолият юритадиган 20 та марказда, 168 минг бола 187 та мавсумий марказда, 2 миллион 990 минг бола 10 928 та мактаб ва мактабдан ташқари ташкилотларга бириктирилган дам олиш марказларида дам олади”, – деди Ж.Сулайменова.

Унинг сўзларига кўра, қамров даражаси Павлодар, Қизилўрда, Абай, Ақтўбе вилоятларида, шунингдек, Астана ва Алмати шаҳарларида юқори.

“Республикадаги “Балдаурен”, “Бобек” марказларида халқаро ва республика миқёсидаги фан ҳамда IT олимпиадалари, шунингдек ижодий ва спорт мусобақалар ғолиблари орасидан 5 минг нафар бола соғломлаштириш ва ривожлантириш тадбирларида иштирок этади. Ҳудудларда эса шундай қўллаб-қувватлаш 370 минг иқтидорли бола учун ташкил этилади, — деди вазир.

Шу билан бирга:

- кам таъминланган оилалардан 729 минг бола,

- махсус таълимга муҳтож 52 700 бола,

- педагогик эътиборга муҳтож 17 100 бола байрам билан қамраб олинади.