Фестивал «Барис Арена» стадионида 14 декабр куни соат 19:00да бошланади. Томошабинлар Қозоғистоннинг таниқли санъаткорлари қатори истеъдодли бетакрор ижрочиларнинг санъатига гувоҳ бўлишади.
Улар орасида: Nazima, Кенжебек Жанабилов (МузАрт), Тамара Асар, Mans&Koba, Mona Songs, ALPHA, AYREE, Данияр Отеген (Rin’Go), Қазибек Қурайиш, Бағжан Октябр, Еркеш Хасен, Ақтоти Болшова, Алишер Қонисбай, Севда Алиева, Алтиншаш Муқатаева, Кенжебек Нурдолдай, «Қарақат» мактаб-студияси, «СЕНСИТИВ» саҳна санъати бўйича жаҳон чемпионатининг Гран-при совриндорлари. Кеча меҳмони - Димаш Қудайберген.
Чипта сотувидан тушган барча маблағ мия фалажига чалинган болаларни реабилитация қилиш маркази учун тиббий асбоб-ускуналар сотиб олишга сарфланади.
Фестивал чипталарини ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин.