Болалар боғчаларида ўринлар етишмаслиги камаймоқда

ASTANА. Кazinform – Бу йил болалар боғчаларига навбат 160 мингдан 23 минг ўринга қисқартирилди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Жулдиз Сулейменова Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Фото: Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги

— Бугунги кунда мамлакатда 12 мингдан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Уларда 1 миллиондан ортиқ бола таълим олмоқда. Улардан 360 минг бола мактабгача таълимни тугатди. 20 та шаҳар ва вилоятларнинг 23 та туманида ваучер молиялаштириш бўйича пилот лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш давомида 1,1 миллион ваучер берилди, — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ишлар натижасида 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун навбат 160 мингдан 23 минггача қисқартирилди ва 35,3 миллиард тенге бюджет маблағлари тежаб қолинди.

— Болаларнинг касблар ҳақида дастлабки тушунчаларини шакллантириш ва уларни меҳнатга ўргатиш мақсадида 100 та болалар боғчасида пилот асосида "Меҳнат ва касбга эрта тайёргарлик" эрта касбга йўналтириш усуллари жорий этилмоқда, — деди Жулдиз Сулейменова.