Бокуда 15 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Фото: Фото: pixabay.com

BAKU. Kazinform - Озарбайжон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар таркибида алкоголь миқдори юқори бўлган гигиена воситаларидан фойдаланган бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“22-23 февраль кунлари Боку шаҳрининг Сабунчи туманида турли манзилларда 15 киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Озарбайжон Республикаси Жиноят кодексининг 314.3-моддаси (икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига эҳтиётсизлик сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Прокуратура, криминолог-экспертлар ва суд-тиббиёт экспертлари томонидан жиноят жойи ва марҳумларнинг жасадлари кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар олинди”, - дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар таркибида 75% ва 95% алкогол бўлган турли хил гигиена воситаларидан фойдаланган.

“Воқеа жойидан бўш флаконлар ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - деб хабар қилди Бош прокуратура.

Январь ойида Озарбайжонда турар-жой биносида қўл гранатасининг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлган эди.

Озарбайжон хавфсизлик кучлари терактнинг олдини олди.