57 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/8 финал жангида Сабирхан ўзбекистонлик Мирзабек Мирзахалиловга қарши рингга кўтарилди. Уч раунд якунига кўра ҳакамлар бир овоздан қозоғистонликни ғолиб деб топишди.
Ўтган йили Маҳмуд Сабирхан 2022 йилда Амманда (Иордания) бўлиб ўтган «катталар» ўртасидаги Осиё чемпионати финалига қадар етиб бориб, филиппинлик Карло Пааламга ютқазиб қўйганди.
Сабирхан украиналик машҳур боксчи Василий Ломаченко билан техникаси ва услуби ўхшашлиги учун «Қозоқ Ломаченко» лақабини олган.
Фото: sports.kz