Профессионал бокс: Лазизбек Муллажонов ғалабага эришди

Фото: Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform - Тошкентдаги “Юнусобод“ спорт мажмуасида ўтказилган йилнинг илк йирик профессионал бокс мусобақасида "Париж-2024" Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Муллажонов ғалабага эришди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси, “Lift” промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида 10 та жанг бўлиб ўтди.

Фото: ЎР профессионал бокс федерацияси

Шиддатли кечган бокс кечасининг марказий жангида "Париж-2024" Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Муллажонов илк раундлардаёқ Руслан Мираимовдан устунлигини намойиш этди.

Ўтказилган жангларда шунингдек, бир кун аввал мамлакат чемпионатида олтин медални қўлга киритган Мужибулло Турсунов Шаҳобиддин Жўрахоновни техник нокаутга учратган бўлса, Бекзодбек Исадуллаев Достон Қодировдан, Иброҳим Абдуллаев Камронбек Дилбаровдан устун келди.

Бокс оқшомида Сиддиқ Зарипов шиддатли кечган жангда муддатидан аввал Рустам Эргашевни таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда профессионал бокс оқшоми ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.