Лаззат Кунгейбаева, Римма Волосенко, Валентина Хальзова, Дина Жоламан, Милана Сафронова, Марина Волнова ва Владислава Кухта ўз ғалабаларини Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаганликларини эътироф этдилар.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида эркаклар ва аёллар жамоалари медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллашди. Шундай қилиб, миллий терма жамоа ҳисобида 8 та олтин,6 та кумуш ва 2 бронза медали бор. Қозоғистон бокс федерацияси томонидан ташкил этилган мукофот жамғармасига биноан олтин медал эгаларининг ҳар бирига 10 минг, кумуш медал учун ҳар бирига 5 минг, бронза медал учун эса ҳар бирига 2,5 минг АҚШ доллари берилади.