Унинг рақиби 67 кг вазнда 2021 йилги жаҳон чемпиони япониялик Севон Оказава эди. Жанг натижасига кўра, ҳакамлар 4:1 ҳисобида ғалабани ринг эгасига беришди.
Шимбергенов 2018 йилги Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори ва икки карра мамлакат чемпиони ҳисобланади.
Бундан ташқари, Қозоғистон терма жамоасидан: Темиртас Жусупов (48 кг гача), Сакен Бибосинов (51 кг гача), Махмуд Сабирхан (54 кг гача), Серик Темиржанов (57 кг гача), Саматали Толтаев (60 кг гача), Мухамедсабир Базарбайули (63,5 кг гача) ва Абзал Серик (70 кг гача) пойтахт кубоги ғолиби бўлди.
Фото: sports.kz