Қозоғистонда 48 кг вазнда Темиртас Жусипов, 51 кг вазнда Сакен Бибосинов, 54 кг вазнда Маҳмуд Сабирхан, 57 кг вазнда Серик Темиржанов ва 67 кг вазнда Aбилайхан Жусипов финалга чиқиш учун кураш олиб боради. Чорак финал босқичида бўлгани каби, Қозоғистон ярим финалда ҳам максимал вакиллик ҳуқуқини сақлаб қолди, аммо Россия ва Кубадан ҳам беш нафар спортчи кураш олиб боради.
AҚШ ва Таиланд тўрт нафар боксчи, Озарбайжон ва Франциядан учтадан, Ўзбекистон, Япония, Грузия, Беларусь ва Италиядан иккитадан, Ҳиндистон, Испания, Сербия, Aлбания, Украина, Шотландия, Эрон, Доминикан, Бельгия , Тринидад ва Тобаго, Бразилия ва Aрманистондан биттадан вакил иштирок этади.