Компаниянинг ўтган йилнинг шу давридаги соф зарари 5,98 миллиард долларни ташкил этган эди. 2026 йилнинг учинчи чорагидаги зарар эса 5,34 миллиард доллардан 116 миллион долларгача камайди.
Январь-сентябрь ойларида Boeing компаниясининг даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошиб, 70,97 миллиард долларга етди. Учинчи чоракдаги даромад эса 4 фоизга ўсиб, 24,19 миллиард долларни ташкил қилди.
Компаниянинг тўққиз ойлик операцион пул оқими 2,68 миллиард долларга етди. Ўтган йилнинг шу даврида эса 266 миллион доллар миқдорида зарар қайд этилган эди.
Boeing компаниясининг умумий буюртмалари қиймати рекорд даражадаги 745,4 миллиард долларга етди. Учинчи чоракда компания 161 та тижорат самолётини етказиб берди.
Компаниянинг мудофаа, космос ва хавфсизлик бўлинмаси даромади 15 фоизга ошиб, 7,94 миллиард долларни ташкил қилди. Ушбу бўлинманинг операцион фойдаси эса 492 миллион долларга етди.
Компания 737-7 самолёти учун намунавий сертификатнинг янгиланган версиясини олганини, 737-10 самолётини сертификатлаш жараёни эса октябрь ойида якунланганини маълум қилди. 777X самолётини илк етказиб бериш 2027 йилга режалаштирилган.
Зарар камайганига қарамай, Boeing ҳали ҳам соф зарар билан ишламоқда. Учинчи чорак охирида компаниянинг нақд пул маблағлари ва ликвид қимматли қоғозлари 20,7 миллиард долларни, умумий қарзи эса 45,9 миллиард долларни ташкил этди.