ASTANА. Каzinform — Яқинда Италиянинг Наполи шаҳрида бўлиб ўтган концертда қозоғистонлик, опера қўшиқчиси Айгерим Алтинбек машҳур Андреа Бочелли билан саҳнада чиқиш қилди ва томошабинларни ҳайратда қолдирди. Хонанда ўз таассуротлари билан Jibek Joly телеканалининг «Бүгін LIVE» дастурида ўртоқлашди.
Айгеримнинг сўзларига кўра, Италиядаги концерт олдиндан, бир ой олдин режалаштирилган эди.
— Концерт олдидан маэстро, афсонавий Андреа Бочеллининг қўллаб-қувватлаши алоҳида руҳ бағишлади. Ҳар қандай концерт олдидан асабийлашиш бўлади, лекин мен буни ёқимли асабийлашиш деб атаган бўлардим, — дейди Айгерим.
Хонанда шунингдек, ўзининг она юрти, Алматидаги концертга тўхталиб ўтди.
- Бу — энг катта бахт, ўзгача муаваффаққият эди. Биз қозоқ халқининг ажойиб олқишларини ҳис қилдик. Ўз мамлакатингиз олдида чиқиш қилиш катта масъулиятдир, — дейди у.
Айгерим илгари «Ла Скала» театри академиясида ўқишни орзу қилганини айтган эди.
— Мен «Ла Скала» театрида икки йилга яқин вақтдан бери таҳсил оламан. Ҳозир биз янги операга тайёргарлик кўраяпмиз, мен спектаклда чиқиш қиламан. Шунингдек, танловлар, концертлар ва турли роллар учун кастинглар режалаштирилган, — деди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, опера хонандаси Айгерим Алтинбек CLIP 2025 танловида ғолиб чиқди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.