Халқаро биродарлик кунида у маданий ва диний ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳимлигини эслатиб, мулоқот ва динлараро тотувликни қўллаб-қувватлаётгани учун бутун дунёдаги диний етакчиларга миннатдорчилик билдирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари ўз мурожаатида фақат диний ёки эътиқоди, этник келиб чиқиши, жинси ёки жинсий ориентациясига асосланган одамларга нисбатан нафрат, муросасизлик, камситиш ва ҳатто жисмоний ҳужумларнинг кучайишини қоралади. Гутерришнинг фикрича, бундай ваҳшийликлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қадриятларига ҳужумдир.
У ҳамма учун инклюзив, тинч ва адолатли дунё барпо этиш учун ҳамкорликка чақирди.