«Хавфсизлик Кенгаши Афғонистондаги инсонпарварлик ёрдами ва инсон асосий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа тадбирлар 2255-сонли (2015) резолюциянинг 1 (а) бандини бузмайди, деб қарор қилади,» - дейилади резолюцияда.
АҚШ ташаббуси билан қабул қилинган ҳужжат инсонпарварлик соҳаси ходимларига жинсидан қатъи назар, мамлакатга тўлиқ кириш имконини беришни назарда тутади.
Бундан ташқари, БМТнинг гуманитар масалалар бўйича координатори ҳар олти ойда Хавфсизлик Кенгашига Афғонистонга ёрдам етказилиши ҳақида ҳисобот бериб туриши шарт.