ASTANA. Kazinform - Иқлим муаммолари, коронавирус пандемияси ва глобал можаролар, жумладан, Украинадаги уруш туфайли юзага келган инқирозлар 2019 йилдан бери дунёда оч одамлар сонини 122 миллионга оширди, деб хабар беради Kazinform Zamon.uzга таяниб.
Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иштирокида тайёрланган сўнгги ҳисоботида айтилди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили дунёда 735 миллионга яқин одам очарчиликка дуч келган. 2019 йилда бу кўрсаткич 613 миллион бўлган.
«Агар тенденциялар шу тарзда ривожланишда давом этса, 2030 йилгача очликка барҳам бериш бўйича барқарор ривожланиш мақсадига эришиб бўлмайди», - дейилади ҳисоботда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.