«Ташриф чоғида 31 январь куни Фабрицио Хохшильд «Digital Almaty» форумида иштирок этади, Рақамли ривожланиш, иновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиев билан учрашади, шунингдек Алмати шаҳрида жойлашган Халқаро ташкилотлар биносига бориши режалаштирилган», - деди ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.
Унинг айтишича, 1 февральда БМТ вакилининг ташрифи Нур-Султан шаҳрида давом этиб, ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди билан икки томонлама учрашув ўтказади, инновацияларга ихтисослашган «Астана хабига» боради ва Қозоқ давлат юридик университети талабалари билан учрашади.
Муаллиф: Аян Бекенўғли