«БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрилар экан, мен Кенияда ўтадиган Африканинг иқлим ўзгариши саммитида, Индонезиядаги АСЕАН, Ҳиндистондаги G20 ва Кубадаги G77 олий даражадаги йиғилишларида иштирок этиш учун йўлга чиқмоқдаман. Бундай турли саммитлар дунёнинг ўсиб бораётган кўп қутблилигини акс эттиради», - деди Антониу Гутерриш журналистлар билан учрашувда.
У, шунингдек, халқаро институтлар ислоҳоти зарурлигини яна бир бор қайд этди.
БМТ Бош ассамблеяси сессияси 19 сентябрда иш бошлайди.