Муҳтарам меҳмонни Туркия академияси президенти Дархан Қидирали кутиб олди.
Академия раҳбари Туркий академияси кутубхонаси ва унинг бой китоб фондини таништириб, БМТ Бош Ассамблеяси президентига ташкилот фаолияти тўғрисида маълумот берди.
Ўз навбатида таниқли дипломат Волкан Бозкир академия туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда жуда муҳим ташкилот эканлигини таъкидлади ва амалга оширилган ишлар учун миннатдорлик билдирди.
Академия раҳбари меҳмонга ҳурмат бажо келтирди ва Туркий академияси томонидан нашр этилган қимматбаҳо нашрларни тақдим этди.