Бу тарихда мигрантлар ўлими энг кўп бўлган йил бўлди.
Сўнгги 5 йил ичида мигрантлар йўлида ҳалок бўлганлар сони муттасил ортиб бормоқда. 2024 йил учун бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан юқори бўлди. 2023 йилда 8747 киши вафот этган.
Халқаро миграция ташкилотининг операциялар бўйича директори Угочи Дэниелснинг сўзларига кўра, бу даҳшатни нафақат тўхтатиш, балки олдини олиш ҳам мумкин.
Дэниелснинг сўзларига кўра, ўлим дунёнинг кўплаб мамлакатларида кузатилмоқда.
“Бу фожиали ҳодисалар сонини камайтиришга имкон берадиган халқаро чораларни зудлик билан қабул қилиш кераклигини билдиради”, – деди у.