«Бугун биз сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаймиз. Тоталитаризмнинг бу қирғини халқимизни дахшатли азоб-уқубатларга дучор қилди. Тарихимизнинг қайғули даврларини чуқур ўрганиш, бегуноҳ қурбонларни оқлаш жараёнини давом эттириш ўта муҳим масала», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterда.
Президент таъкидлаганидек, қайғули замонлардан сабоқ олиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги барчамизнинг умумий бурчимиздир. Оғир синовлардан омон ўтиб, миллат бирлигини сақлаган, олижаноб фазилатларини йўқотмаган аждодларимизнинг умидларини оқлашимиз зарур.