Эслатиб ўтамиз, ушбу қоида 2020 йил май ойида пандемия сабабли қабул қилинган эди. Шундан сўнг жамоалар ўйин давомида беш нафар футболчини алмаштириш имкониятига эга бўлишди. Бунгача учрашувда бор-йўғи 3 нафар футболчи алмашилганди.
Янги қоидаларга кўра, жамоалар беш нафар футболчини фақат уч марта алмаштириши мумкин. Шунинг учун ҳам қайсидир пайт мураббийлар дарҳол 2-3 нафар футболчини яшил майдонга чиқаришади.
«Бу қарор жаҳон футбол жамоатчилиги томонидан яхши қўллаб-қувватланди. Шунинг учун ҳам шундай қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.
Дастлаб у 2022 йил охиригача амал қилиши айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон UEFА Миллатлар Лигасида иккинчи бор Словакияни мағлуб этди.
Муаллиф: Адилжан Умбет