Мусобақада саккиз мамлакат – Қозоғистон, Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон ва Мўғулистондан икки юздан ортиқ спортчи қатнашди. 18 ёшли Захар Коваленко 73 кг вазн тоифасида иштирок этди.
Ака-ука Коваленколар спорт усталигига номзодлардир. Захар беш карра Қозоғистон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, рекордчи. Олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди. Назар тўрт карра Қозоғистон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони. Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Ака-ука Коваленколар бўлажак криминологлардир.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова