Бишкек аҳолисидан ШҲТ саммити ўтказилиши вақтида шаҳарни вақтинча тарк этиш сўралди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 30 августдан 1 сентябрга қадар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Бишкекдаги махсус мухбири .

Фото: пресс-служба президента Кыргызстана

Қирғизистон Президенти матбуот котиби Аскат Алагозов Бишкек аҳолисига расмий мурожаат қилиб, имконият бўлса, ушбу кунларни Иссиқкўлда ёки бошқа дам олиш масканларида ўтказишни сўради.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистонга илк бор бир вақтнинг ўзида 21 давлат раҳбари ташриф буюради. Улардан айримлари расмий давлат ташрифларини амалга оширади. Уч кун давомида Бишкек шаҳрида йўллар мунтазам равишда ёпилиши режалаштирилгани сабабли, аҳоли айрим ноқулайликларга дуч келиши мумкин.

“Мактаб ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари дарсларни 15 сентябрдан бошлайди. Шунинг учун 1 сентябрга қадар Бишкекка шошилиш зарурати йўқ. Қирғизистон фуқаролари 15 сентябргача бўлган дам олиш кунларини олдиндан режалаштиришлари мумкин”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилмоқда. Шу муносабат билан мамлакат ШҲТ саммитини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бундан ташқари, 31 августдан 6 сентябрга қадар Қирғизистонда 90 та давлатдан иштирокчиларни жамлайдиган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўт