KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 4,55 тенгега қимматлашди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 446,87 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 17 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар 442,17 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни пайтда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 446,70 тенгени, сотиб олиши эса 451,10 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи 447,61 тенге, сотиб олиш нархи 449,80 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова