Унга кўра, 18 декабр куни Қозоғистонда 139 кишида коронавирус аниқланган.
«19 декабр ҳолатига кўра, коронавирусдан 2215 киши (-2109 ва 106 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда. Улардан 328 нафар бемор шифохоналарда, 1887 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ ва КВИ- билан касалланганлардан 11 нафар беморнинг аҳволи оғир, тўрт нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, бир бемор эса нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин 140 нафар қозоғистонлик ушбу касалликка чалинган эди.