Бир суткада 46 кишида коронавирус аниқланди – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
10:02, 12 Февраль 2023
ASTANА. Кazinform – Ўтган кун давомида 46 кишида коронавирус аниқланган, коронавирус белгилари билан пневмония ҳолатлари қайд этилмаган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
12 феврал ҳолатига кўра, мамлакат ҳудудларида 1647 киши (коронавирус (КВИ+) – 1485, пневмония (КВИ-) – 162) коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Уларнинг 137 нафари стационарда, 1510 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- бўлганлар орасида:
- 6 кишининг аҳволи оғир,
- 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,
- 1 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Эслатиб ўтамиз, 11 феврал куни 93 нафар кишида коронавирус, 4 нафар кишида пневмония аниқланган.