“Мен бутун бойлигимни Гейтс жамғармаси орқали бутун дунёдаги одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва яхшилаш учун хайрия қиламан. 2045 йил 31 декабрда эса фонд ўз эшикларини абадий ёпади”, – деб эълон қилди Microsoft асосчиси ўз веб-сайтида.
Гейтс жамғармаси 2000 йилда у ва унинг рафиқаси Мелинда Френч Гейтс томонидан яратилган. Вакциналар ва касалликларни ташхислаш воситаларини ишлаб чиқиш учун у аллақачон 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.
Айни пайтда миллиардернинг бойлиги 108 миллиард долларга баҳоланмоқда.