NEW DELHI. Kazinform – Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) аёллар ўртасидаги Гран-прининг учинчи босқичининг 11 тур якунларига кўра, россиялик шахматчи Александра Горячкина, қозоғистонлик Бибисара Асаубаева ва хитойлик Чжу Цзиньэр олти очко жамғардилар, дея хабар беради Kazinform fide.comга таяниб.
Қўшимча кўрсаткичлар бўйича россиялик Александра Горячкина биринчи, қозоғистонлик Бибисара Асаубаева иккинчи ўринни эгаллади.
Турнир регламентига кўра, Гран-при туркумидаги соврин жамғармаси ва очколари тенг миқдордаги очкога эга ўйинчилар ўртасида тенг улушларга бўлинади. Натижада Горячкина, Асаубаева ва Чжу 12 333 евро ва 133 балл олади.
2023 йил 7 апрелдан 1 майга қадар Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўйин бўлиб ўтади. Чемпионлик учун Ян Непомнящий (ФИДЕ) ва Дин Лижэнь (ХХР) кураш олиб боради.
Фото: fide.com
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.