Бейбит Жуқаев АҚШда бўлиб ўтган челленжер мусобақасида чемпион бўлди

Фото: Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик Бейбит Жуқаев АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида бўлиб ўтган челленжер турнирида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Дунёнинг 247 ракеткаси Б.Жуқаев бош соврин учун дунё рейтингида 376-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли америкалик Эйдан Мейо билан куч синашди.

Дастлабки ўйинда ҳисоб 4:3 бўлганида қозоғистонлик теннисчи брейк қилишга муваффақ бўлди – 6:3.

Иккинчи сетда Бейбит навбатдаги брейкни амалга оширди ва олдинга ўтди - 4:2. Б.Жуқаев учинчи сетда учрашувни ғалаба билан якунлади - 6:4.

Бир соату 15 дақиқа давом этган баҳсда Б.Жуқаев 11та эйс амалга оширди ва бешта брейк-пойнтнинг иккитасидан фойдаланди. Рақиб 6 та эйс билан ажралиб турди.

Ушбу ғалаба эвазига Бейбит Жуқаев кучли 200 теннисчи қаторига кириб, Қозоғистоннинг Александр Бубликдан кейинги иккинчи ракеткасига айланди.