Бешта вилоятда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
10 июль куни:
Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши, шамол шимоли-ғарбдан ва шимолдан эсади, тезлиги 15-20 м/с га етиши мумкин.
Кундузи Кўкшетау шаҳрида жала ёғиши мумкин.
Нур-Султанда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан, шимолдан эсади, кундузи момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги 15 м/с га етади.
Қостанай вилоятида 36 даражагача иссиқ бўлади.
Қостанайда 35 даражагача иссиқ бўлади.
Қизилўрда вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан эсади, тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метрга етади. Кундузи Қизилўрда вилоятининг жанубида 42 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Манғистау вилоятининг айрим ҳудудларида чанг бўрони кузатилади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимоли-шарқдан, жойларда баъзи жойларда 18 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда ҳарорат 38-41 даража бўлади.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида момақалдироқ ва довул кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан, баъзи жойларда 15-20 м/с тезликда эсади.
Ўскеменда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида шимоли-ғарбдан эсадиган шамолнинг тезлиги 15-18 м/сга етади.
Семейда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида шимоли-ғарбдан эсадиган шамолнинг тезлиги 15-18 м/сга етади.