Юртдошимиз эркаклар ўртасида 77 кг вазн тоифасида аралаш яккакурашнинг анъанавий услуби бўйича баҳсларда иштирок этиб, Баҳрайн спортчиси Муҳаммад Набиевни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Таъкидлаш жоизки, қозоғистонлик спортчи бунга қадар учта жангда Хитой Тайпейи вакили Лин Миндян, Жанубий Корея спортчиси Юун Тэон ва филиппинлик Карлос Алваресни ишончли тарзда мағлуб этган.
Айни пайтда Қозоғистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумий медаллар жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун қозоғистонлик спортчилар спортнинг 17 тури бўйича мусобақаларда иштирок этади.