«Нефт қазиб олиш ҳажми 2021 йилдаги 86 миллион тоннадан 2025 йилда 100,7 миллион тоннагача етказилади. Барча асосий йўналишлар бўйича ижобий ўсиш кузатилмоқда. Қайта ишлаш саноати йилига ўртача 6,7 фоизга, тоғ-кон саноати 2,9 фоизга ўсади. Ўртача йиллик ўсиш суръати қишлоқ хўжалигида 6,2 фоизни, савдода 5,5 фоизни ташкил этади», - деди вазир.
Унга кўра товарлар экспорти 2021 йилдаги 41,4 миллиард доллардан 2025 йилда 51,5 миллиард долларга кўтарилади. Импорт 2021 йилда 36,3 миллиард доллардан 2025 йилда 37,8 миллиард долларга кўпаяди.
«Ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, сифатли инсон капитали ва мувозанатли минтақавий ривожланиш бўлади. Ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида тегишли бюджет параметрларининг прогнози шакллантирилди», - деди Р.Даленов.
2021 йилда республика бюджетининг даромадлари (трансфертларни ҳисобга олмаганда) 6 триллион 926 миллиард тенгени, 2022 йилда 8 триллион 566 миллиард тенгени, 2023 йилда 9 триллион 217 миллиард тенгени ташкил этади.
2021 йилда кафолатланган трансфертлар - 2 триллион 700 миллиард тенге, 2022 йилда - 2 триллион 400 миллиард тенгени ва 2023 йилда - 2 триллион 200 миллиард тенгени ташкил этади.
2021 йилда Миллий жамғарманинг 1 триллион танга миқдоридаги мақсадли трансфертини жалб қилиш режалаштирилган.
«Шундай қилиб, прогнозга кўра, 2021 йилда даромадлар 11,4 триллион тенгени, 2022 йилда - 11,8 триллион тенгени, 2023 йилда - 12 триллион тенгени ташкил этади», - деди у.
2021 йилда республика бюджети харажатлари 14 триллион 049 миллиард тенге, 2022 йилда 13 триллион 873 миллиард тенге, 2023 йилда 13 триллион 889 миллиард тенге миқдорида прогноз қилинмоқда.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов